Ҳукумат қарори - Ипотека-банк хусусийлаштирилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкини ўзгартириш ва уни Халқаро молия корпорацияси иштирокида кейинчалик хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Ипотека-банк фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш учун 2020 йил охиригача қуйидагилар амалга оширилади:

•    банк кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолигига кўрсатиладиган ва тайинланадиган номзодларни давлат органлари ҳамда уларнинг раҳбарлари билан келишиш тартиби Ипотека-банкка татбиқ этилмайди;
•    банк кузатув кенгашининг янги таркиби давлат органлари раҳбарларининг иштирокисиз шакллантирилади ва мустақил директорлар сони 5 нафарга етказилади ҳамда Ипотека-банк кузатув кенгаши раиси мустақил директорлар орасидан сайланади;
•    банк раҳбарияти шакллантирилади ва банкнинг бозор амалиёти стандартлари ва эҳтиёжлари асосида ижро этувчи орган аъзоларининг меҳнатига ҳақ кузатув кенгаши томонидан тўланади;
•    лойиҳаларни бозор шароитларидан келиб чиқиб кредит билан таъминлаш ва молиялаштириш масалалари бўйича қарорлар Ипотека-банк томонидан мустақил қабул қилинади;
•    Ипотека-банк маблағларини тижорат ташкилотлари устав капиталларига инвестиция ажратиш учун банк фаолиятига хос бўлмаган тарзда жалб қилиш тақиқланади.

Ипотека-банк устав капиталидаги давлат улуши 2 ой ичида Молия вазирлигига беғараз берилади.

2022 йил охиригача банк устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан камайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Ипотека-банк

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг