Ҳукумат “Ғиждувон”, “Наманган” ЭИЗга оид қарор қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ғиждувон” ЭИЗ ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифга розилик билдирди. Бунга йўналтирилган чора-тадбирлар Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 13 августдаги 670, 671-сон қарорларида акс эттирилган.

“Ғиждувон” ЭИЗга Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган бўш турган ер участкалари киритилади. Қўшиладиган ерлар ва иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига уланади.

2 ой муддатда “Ғиждувон” ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича манзилли дастурни Вазирлар Маҳкамасига киритадилар. Тадбиркорлик субъектлари мунтазам равишда таклифлар ҳақида хабардор қилинади. Шунингдек, уларга ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашадилар.

“Ғиждувон” ЭИЗ дирекциясига Когон шаҳар ҳокимлиги маъмурий биносидан зарур инвентарлар билан жиҳозланган хоналар ажратилади.

Бундан ташқари, 2019-2021 йилларда “Наманган” ЭИЗни муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури ишлаб чиқилди. Электр-, газ таъминоти ва оптик-толали алоқа тармоқларини қуриш кўзланмоқда. Бунинг учун 23 854,5 млн сўм сарфлаш режалаштирилаётир.

Яна шу йили “Наманган” ЭИЗ ҳудудида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш, унга олиб борувчи автомобиль йўлларини, шунингдек ички кўчаларни қуриш ва таъмирлаш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишлари даркор. Қурилиш-монтаж ишлари 2020-2021 йилларда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор ЭИЗ

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг