Ҳукумат болаларни мактабга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламентини тасдиқлади
Жамият
−
09 Июнь 2019 5304 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июндаги қарори билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали орқали босқичма-босқич амалга оширилади.
Қабул 2019/2020 ўқув йиллари учун 20 июндан, келгуси ўқув йиллари учун 15 июндан бошланади ва 31 августга қадар давом этади.
Қарор билан шунингдек, 2019/2020 ўқув йиллари учун қабул жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки портал орқали амалга ошириладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь