“Ҳудудгазтаъминот” раиси ўринбосари жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
06 Июль
10892“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни бериш ҳудудий газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органлар вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан регламентга зид равишда ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган техник шартларни Жамиятнинг марказий аппарати билан келишиш амалиёти жорий этилганлиги аниқланган.
Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингларда ҳудудий газ таъминоти филиаллари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича қонуний талаб қўйилган тақдимнома киритилган бўлса-да, мазкур қонунбузилиш ҳолатлари бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда.
Шунга кўра, келгусида юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Маъруфхон Хўжаев “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь