Ҳудуд раҳбарлари муҳтож оилаларга пул ва озиқ-овқат бериш билан чекланиб қолган – Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекитсон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудуд раҳбарлари ижтимоий соҳада муҳтож оилалар билан манзилли ишламай, пул ва озиқ-овқат бериш, маиший техника совға қилиш билан чекланиб келганини танқид қилди. Бу ҳақда у бугун, 20 февраль куни ўзининг раислигида бўлиб ўтаётган ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Маълумки, ўтган йил июнь ойида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилган эди. Ўтган даврда 10 дан ортиқ давлатнинг тажрибаси ва ижтимоий хизмат бўйича мутахассис-экспертлар билан ҳамкорликда соҳанинг аҳволи ўрганилган.  

Таҳлил ва ўрганишлар шуни кўрсатганки, одамлар ташвишини ичига кирмаган, ўзидан ўтказмаган эски тизим тубдан ўзгариши керак ва бу мураккаб, комплекс жараён.

Давлат раҳбари соҳадаги баъзи камчиликларни санар экан, 20 дан зиёд идоранинг ижтимоий ҳимоя борасидаги фаолияти ҳужжатларда пухта ўйланмасдан, бетартиб белгиланганини кўрсатиб ўтди.   

Қайд этилишича, эски ижтимоий ҳимоя тизимида одамларга умид бериш, ҳаётини яхшилаши, банд бўлишига кўмаклашиш энг охирги ўринга тушиб қолган.

Президент бу соҳада умумий ёндашув ўзини оқламагани, ҳар бир оила ва инсон тақдирига алоҳида профессионал ёндашиш лозимлигини қайд этиб, устувор йўналишларни белгилаб берган.

Ижтимоий хизмат ва ёрдамни маҳалла даражасида манзилли, шаффоф ва адолатли ташкил этиш зарурлиги таъкидланган. 

Кам таъминланган оилаларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, тизимни шаффоф қилиш ҳисобига доимий даромадга эга оилалар эҳтиёжманд тоифасидан чиқарилгани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекитсон ижтимоий соҳа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг