Курс UZS

USD

12 970.19

-11.06

EUR

13 572.01

-25.85

RUB

142.20

0.03

Ҳозирги вақтда ЕЧЛда ғолиб бўлишимиз имконсиз – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола инглиз жамоасининг 2024/2025 йилги Еропа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятлари ҳақида тўхталди.

“Айни пайтда бу вазифа биз учун имконсиздек. Муваффақиятга эришган йилимизни эсласам, ўшанда бор фикрларим фақат ғалабага қаратилган эди. Мен доимо мавжуд воқеликни ҳисобга олган ҳолда оқилона ҳаракат қиламан. Рақибларимиз биздан кўра кўпроқ тажрибага эга. "Реал Мадрид" ЕЧЛни муваффақиятсиз бошлаган бўлиши мумкин, аммо сўнгги ўйинларда улар ўз даражасига қайтди ва натижа кўрсата бошлади. “Бавария” Компани қўл остида ажойиб мавсумни ўтказмоқда... Бир-икки ҳафта ичида вазият ўзгариши мумкин ва рақибимиз ким бўлиши номаълум...  Биз пухта тайёргарлик кўрамиз, оптимал формада бўламиз ва нима бўлишини эса вақт кўрсатади”, дейди Гвардиола.

“Манчестер Сити” еврокубокларнинг асосий турнирида умумий ҳисобда 22-ўринни эгаллади. Шундай қилиб, Гвардиола шогирдлари плей-офф ўйинларида “Бавария” ёки “Реал” билан тўқнаш келади. Плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими 31 январь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Еропа Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг