Ҳозир Аньос Ҳабиб билан жангдагига қараганда кучлироқ – Ислам Махачев 

Спорт 1359
image

UFC енгил вазн тоифасида Ҳабибнинг вориси сифатида қаралаётган россиялик Ислам Махачев (30-1) навбатдаги рақиби бразилиялик Рафаэль Дос Аньос (30-13) ҳақида фикр билдирди. 

Унинг айтишича, 2014 йилда Ҳабиб Нурмуҳамедов билан ўтказилган жангда мағлуб бўлган Дос Аньос бугунги кунда энг хавфли жангчилардан бирига айланган.

“Рафаэль Ҳабиб билан жангдан сўнг, анча кучайган. У оғир жангларни кўпроқ ўтказди, албатта, мендан кўра тажрибалироқ. Ўйлайманки, ҳозир у ҳар бир рақибни батафсил таҳлил қилади. У мен учун пухта тайёргарлик кўради, спарринга ҳам кучли жангчиларни таклиф қилади. Бироқ натижа 2014 йилдаги сингари бўлади”, дейди Махачев. 

Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Дос Аньос жорий йилнинг 30 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида ўтказилиши кутилаётган UFC 267 турнири доирасида октагонга кўтарилади. 

Маълумот учун енгил вазн тоифасида бразилиялик Чарльз Оливейра чемпионлик камари соҳиби ҳисобланади. Ислам Махачев рейтингда 5-ўринда қайд этилган бўлса, Дос Аньос 7-рақамда қайд этилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.9
t
×