Ҳожибой Тожибоевнинг вориси вазирликка даъво киритди
Маданият-санъат
−
20 Октябрь 2023
97014Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг вориси Интизор Тожибоева муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Адлия вазирлигига мурожаат қилди.
Унга кўра, “Р.Р.С.” МЧЖга тегишли бўлган “Н.” радиоканали муаллифлик ҳуқуқларини бузган ҳолда, Ҳожибой Тожибоевнинг ҳажвияларини эфирга узатган. Вазирлик томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилган.
“Текширув давомида “Р.Р.С.” МЧЖга қонун ҳужжатлари бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилган”, дейилади вазирликнинг бу ҳақдаги хабарида.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг вафотидан сўнг асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, бадиий сўз устаси Тожибоев Ҳожимурод Шодиевич (Ҳожибой Тожибоев)ни 2021 йилнинг август ойида “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирлаган эди.
LiveБарчаси