Ҳожиакбар Алижонов учун Осиё кубоги якунланди
Спорт
−
17 Январь
10613Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Ҳожиакбар Алижонов Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогининг кейинги ўйинларида жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Ҳиндистон билан баҳс олдидан маълум қилди.
Чемпионат стартидан аввал ОАВда футболчи жароҳати боис Осиё кубогини ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ кейинчалик ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев терма жамоа тиббий штаби маълумотига кўра, Алижоновнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Сурияга қарши баҳсда майдонга туширилган Алижонов ўйинни тўлиқ давом эттиролмади ва мураббий томонидан захирага олинди. Бугунга келиб футболчининг жароҳати жиддий эканлиги маълум бўлди ва энди футболчи Осиё кубоги баҳсларида бошқа кўриниш бермайди.
Маълумотларга қараганда Алижонов Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Туркманистонга қарши сунъий қопламали майдонда тўп тепгани учун тиззасидан жароҳат орттириб олган. Унинг қанча муддатда сафга қайтиши ҳозирча номаълум.