Ҳонда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мураббийлигидан кетди

Спорт

image

Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда ва дарвозабонлар мураббийи Такая Тсутсуми билан тузилган шартнома муддати ўз якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

Япониялик мутахассисларнинг Ўзбекистондаги 2 йиллик фаолияти давомида мамлакат аёллар терма жамоаси Марказий Осиё футбол ассоциациялари мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди, FIFA рейтингида ўз ўрнини яхшилаб борди. Тарихда илк марта Олимпиада саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб борди.

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси япониялик мутахассислар Мидори Ҳонда ва Такая Тсутсумига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад тилайди”, дейилади манба хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Ҳонда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made