Ҳомиладор аёллар коронавирусдан қандай сақланиши керак?

Саломатлик

image

Ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан қандай сақланиши кирек? Ушбу саволга Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб берди: 

“Коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича ҳар бир тоифадаги одамлар учун алоҳида кўрсатмалар мавжуд эмас. Касаллик ҳаво томчи йўли ва мулоқот йўли орқали юқиш эҳтимолидан келиб чиққан ҳолда умумэътироф қилинган талаблар қўйилади.  

Биринчидан, ҳомиладор аёлни коронавирус инфекциясидан сақлаш учун барчага қўлланилган тартиб қўлланилиши керак. Лекин, уларни алоҳида даволаш усуллари ҳам мавжуд эмас. Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қандай тоифага мансуб бўлишидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар коронавирус инфекциясига чалинган шахсларни даволаш протоколларини ишлаб чиққан. Айнан шу даволаш баённомалар асосида Ўзбекистон Республикасида амалиётда тартиб қўлланилади”. 

Эслатиб ўзтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилди. Бугун, 17 март куни ушбу инфекцияни юқтириб олган беморлар 11 нафарга етди. Республикада 2100 киши карантинга олинган. 

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг