Ҳоланд Норвегиянинг энг қиммат китобини ўз она шаҳрига хайрия қилди

Спорт

image

“Манчестер Сити” ҳамда Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд мамлакат тарихидаги энг қиммат китоблардан бирини харид қилиб, уни ўзининг она шаҳрига ҳадя қилди. Бу ҳақда “Stavanger Aftenblad” хабар берди.

Манбага кўра, 2025 йил декабрь ойида футболчи ва унинг отаси Алфи Ҳоланд Снорри Стурлусон қаламига мансуб “Қирол достонлари” асарининг 1594 йилда чоп этилган ноёб нусхасини 1,3 миллион крон (тахминан 135 минг доллар) эвазига сотиб олган. Ушбу китоб кейинчалик Time муниципалитетига ҳадя қилинган.

“Мен ҳеч қачон китобхон бўлмаганман, аммо китоблар доимо мавжуд бўлишини истайман. Шунда одамлар менинг ҳудудим – Брюне ва Ерен ҳақида ўқиш имконига эга бўлади”,  дейди Ҳоланд.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд жорий йилнинг 22 март куни “Манчестер Сити” билан жорий мавсумдаги дастлабки совринни Англия Лига кубогини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Норвегия Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг