Ҳокимлар ўз шаҳарларини “пешком” айланиб чиқишлари керак – Тўқаев
Олам
−
19 Апрель 2023
5452Бугун, 19 апрель куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукумат ва ҳокимликларга республиканинг барча шаҳарларини тартибга солишга жиддий эътибор қаратишни топширди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
“Тан олиш керак, шаҳарларимизнинг кўриниши яхши эмас, ўйин майдончалари жиҳозланмаган, уйлар хароб. Масалан, яқинда телевизорда Семейдаги ўйин майдончасини кўрсатишди, ундан фойдаланиш хавфли. Шарқий Европада, Болқонда, бюджети анча кичик бўлган шаҳарлар жуда яхши, тоза кўринади. Бу муниципалитетларнинг иши бўлсада, бизда шаҳарликларнинг ўзларига бўлган муносабати етарли эмас”, дейди давлат раҳбари.
Президентнинг фикрича, айрим фуқароларнинг ўз кўчаси ва уйига бўлган бепарво муносабати мамлакат обрўсини тўкмоқда.
“Айтганча, бу Остонада ҳам содир бўлмоқда. Пойтахтнинг мақоми нафақат унинг марказига, балки чекка ҳудудларга ҳам мос келиши кераклигини бир неча бор айтганман. Ҳокимлар ўз шаҳарлари, аҳоли пунктлари, шунингдек, пойтахтни пиёда айланиб чиқишлари керак”, дейди Тўқаев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь