Ҳокимлар пахтадан қўлини оладими? Сўз сизга, Жамшид Хўжаев!

Жамият

image

“Кеча Президент иштирокида яна бир катта йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари бизга аниқ кўрсатмалар берди. Бу йилдан пахтага давлат буюртмаси бутунлай бекор қилинди. Энди ҳокимлар пахта масаласи билан банд бўлмайди. Бу тарихий қарор”, дейди Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.

Бугун, 5 февраль куни Тошкентда “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги вакиллари, Халқаро миграция ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, UNICEF, UNESCO, дипломатик корпус вакиллари, “Cotton Campaign” халқаро коалицияси аъзолари қатнашди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев нутқ сўзлади. У Президент Парламентга йўллаган мурожаатномасида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид қилиниши лозим бўлган бир қанча вазифаларни санаб ўтганини таъкидлади. Биринчи навбатдаги вазифа сифатида давлатнинг пахтага бўлган буюртмасини бекор қилиш ҳисобланишини тушунтирди. Шунингдек, вазирлик раҳбарияти томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан ўзгартириш, уни қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борувчиларга ҳар томонлама кўмак берувчи тизимга айлантириш асосий мақсад қилинганини айтди.

Вазир, шунингдек, қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб, фермер ва кластерлар ўртасида тушунмовчиликлар олди олиниши учун завонавий ва етарли ҳуқуқий асослар яратилиши кўзланганини гапирди. Тез орада мутасаддилар томонидан бу борада шаффофлик ва ҳалолликни таъминловчи ҳужжат қабул қилинишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Хўжаев

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг