Ҳокимлар айрим ваколатларидан маҳрум бўлди

Жамият 25430
image

Ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

•    Чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;

•    Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;

•    Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;

•    Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига.

Айрим идоралараро коллегиал органлар тугатилди ёки ваколатлари бошқа давлат органига ўтказилди.

Жумладан, 

•    қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси тугатилди;
•    хорижий тилларни ўрганишни янада ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ваколатлари – Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига;
•    Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектларининг жойлаштирилишини кўриб чиқиш ва келишиш Комиссияси ваколатлари – Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига;
•    маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазмалари ва ярмаркаларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг ваколатлари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 640
Рейтинг: 3
Теглар
t
×