Ҳокимият тепасида аёллар! Тошкентда гендер тенглиги масаласида халқаро форум ўтяпти

Жамият

image

Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари таъминланадими? Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни қандай? 

Бугун, 28 ноябрь куни пойтахт Тошкентдаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида "XXI асрда гендер тенглиги ва ёшлар масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш" мавзусида халқаро форумда ана шу саволлар ўртага ташланмоқда. Форум бир неча дақиқп ўз ишини бошлади.  

Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер очиб берди. 

Анжуман ишида Сенат аъзолари, БМТ, ЕХҲТ, ДИИҲБ, Халқаро миграция ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар, ННТ вакиллари, шунингдек хорижий ва миллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Тадбирни очар экан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ўз кириш сўзида гендер тенгликни таъминлаш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари бутун дунёда ўз долзарблигини йўқотмаганини таъкидлаб ўтди. 

Жорий йилда мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида муҳим қадамлар ташланди. Булардан бири "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Қонун бўлса, иккинчиси "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонундир. 

Конференцияда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

аёллар гендер тенглиги

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг