Ҳоким ўринбосарлари сони қисқартирилади

Жамият

image
Ҳокимлар ва ҳокимликда ишлайдиганларнинг ойлиги оширилади north_east

Ҳокимлар ва ҳокимликда ишлайдиганларнинг ойлиги оширилади

Туман ва шаҳар ҳокимликлари фаолиятини такомиллаштиришга доир Ўзбекистон Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фармон лойиҳасига кўра, 2026 йилнинг охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади.

Унда 9 та вазирлик ва идоранинг ҳудудий бўлинмалари ҳокимлик тузилмасига ўтказилади. Жумладан:

  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
  • Маданият вазирлиги;
  • Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
  • Ёшлар ишлари агентлиги.

Шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг сонини 4 нафар этиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Қайд этиш жоиз, бугунги кунда туман ҳокимларининг 6 нафар ўринбосари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким ўринбосарлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг