“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Исроилга ҳужумлар қаердан бўлишини ошкор қилди
Олам
−
06 Август
20579“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг айтишича, унинг қуролли кучларининг Исроил шимолидаги аҳоли пунктларига қилган сўнгги ҳужумлари ҳали ҳарбий қўмондон Фуад Шукр ва ҲАМАС ҳаракати раҳбари Исмоил Хониянинг йўқ қилинишига жавоб эмас. Бу ҳақда у бугун, 6 август куни “Al Manar” телеканали эфиридаги чиқишида сўз очди.
“Исроилга қарши зарбалар Эрон, Яман ва Ливандан тайёрланмоқда, улар албатта амалга оширилади. Бизнинг жамоавий жавобимиз кучли, сезгир ва самарали бўлади”, дейди “Ҳизбуллоҳ” етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, “Ҳизбуллоҳ” можаронинг кенгайиши ташаббускори бўлмаган.
“Биз ҳарбий кучайишга интилмадик, бу Исроилнинг қарори, уларнинг танлови. Энди орамизда кечаю кундуз жанглар бўлади”, дейди у.
Насруллоҳнинг таъкидлашича, “Ҳизбуллоҳ” бир соатдан камроқ вақт ичида Исроилнинг бир нечта ҳарбий заводларини йўқ қилишга имкон берадиган ракета қуролларига эга.
“Исроилликларнинг бир ҳафта давомида биздан қасос кутаётгани уларнинг жазосининг бир қисмидир”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Венгрия орқали Исроилни ўзига қарши ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси