Эрон Венгрия орқали Исроилни огоҳлантирди

Олам

image

Эрон Исроилни ўзига қарши ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кацга таяниб, “The Jerusalem Post” хабар берди.

Кацнинг сўзларига кўра, Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто унга қўнғироқ қилиб, Эрон Ташқи ишлар вазири Али Бағерийдан тегишли маълумот олганини айтган.

Кац бошқа маълумотларни очиқламади.

Қайд этилишича, Эрон 31 июлга ўтар кечаси Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлдирилишига жавобан Исроилга зарба беришни режалаштирмоқда.

“Yediot Ahronoth” эса Биньямин Нетаньяху ҳукумати Эронга олдиндан зарба бериш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Исраэль Кац

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг