“Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарата 50 га яқин ракета отди

Олам

image

23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси Ливандан Исроил шимолига 50 га яқин ракета учирилди. Бу ҳақда бугун, 24 март куни Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати баёнот берди.

Маълумотларга кўра, бир нечта снарядлар мудофаа тизими томонидан йўқ қилинган, қолганлари очиқ майдонларга тушган. Қурбонлар ва вайроналар йўқ.

“Бир мунча вақт олдин Ливандан Исроил шимолига 50 га яқин ракета учирилиши қайд этилган, уларнинг бир қанчаси тутиб олинди, қолганлари аҳоли яшамайдиган ҳудудларда портлаган”, дейилади баёнотда.

Бунга жавобан Исроил артиллерияси ва зирҳли бўлинмалари отишма пунктларини йўқ қилган. Шунингдек, қурол омборлари жойлашган Ливан ҳудудига зарбалар берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошларида ҳам Исроил армиясининг Ливан билан чегарадош ҳудудлардаги позициялари “Ҳизбуллоҳ” қуролли қаноти бўлинмалари томонидан кучли ўққа тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливан Ҳизбуллоҳ мудофаа кучлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг