“Ҳизбуллоҳ” Исроилга 60 дан ортиқ ракета отди
Олам
−
06 Январь
9954Исроил армиясининг Ливан билан чегарадош ҳудудлардаги позициялари “Ҳизбуллоҳ” қуролли қаноти бўлинмалари томонидан кучли ўққа тутилди. Бу ҳақда тузилманинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган коммюникеда маълум қилинди.
Ҳужжатга кўра, турли хилдаги ракеталар Мерон тоғида жойлашган Исроил шимолидаги ҳаво операциялари ва электрон уруш қўмондонлик марказига зарба берган.
“Бизнинг жангчиларимиз Мерон тоғидаги ҳарбий объектни 62 та ракета билан ўққа тутди. Бу операция ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ ал-Арурий ва унинг шерикларининг ўлдирилишига биринчи жавоб эканини билдирамиз”, дейилади матнда.
Коммюникеда Мерон тоғидаги ҳарбий объект бутун Шарқий Ўрта ер денгизи бўйлаб ҳаво ҳудудини назорат қилиш имконини бериши, у ерда электрон разведка станцияси, радио ва электрон ускуналарни назорат қилиш учун станция мавжудлиги қайд этилган.
Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати эса Мерон ҳудуди йўналишида 40 та снаряд учирилганини маълум қилган. Орадан кўп ўтмай, Исроил ҳудудини ўққа тутаётган отрядга зарба берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Байрутнинг жанубий чеккасидаги Мушаррафия маҳалласидаги ҲАМАСнинг штаб-квартирасига ракета ҳужуми уюштирганди. Бу ҳудуд “Ҳизбуллоҳ” томонидан назорат қилинади. Ҳужум ал-Арурий у ерда ҳарбий қўмондонлар билан йиғилиш ўтказаётган пайтда содир бўлди. У билан бирга 6 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши яраланган. “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ “Исроил жинояти жазосиз қолмаслигини” айтган.
LiveБарчаси