“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолидаги ҳарбий нуқталарга 6 та ҳужум уюштирди

Олам

image

Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи бугун, 22 июнь куни босиб олинган Фаластин шимолидаги Исроил режимининг ҳарбий позицияларига 6 та ҳужум ташкил этди. Бу ҳақда “IRNA” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий позицияларига қарши бундай амалиётлар “Ҳизбуллоҳ”нинг ракета ва учувчисиз учиш техникаси кучини кўрсатиб, режимнинг юқори даражали қўмондонларини Ливан жанубида ҳар қандай кескинлашувдан огоҳлантирмоқда. Манбада айтилишича, “Ҳизбуллоҳ” Исроил ҳудудини тартибсиз тарзда нишонга олган. Ҳужумда нисбатан янги ва самарали ракеталар қўлланилган. Ҳужум ташкил этилган 6 та объект номи эса айтиб ўтилмаган.

“Ҳизбуллоҳ” ҳужумларни тўхтатмаган тақдирда, Исроил армияси бош штабининг ташкилотга қарши қуруқлик орқали уруш бошлашни назарда тутган режасига асосан, мамлакатнинг жанубий ва жануби-шарқий ҳудудларига қуруқлик десанти киритиш, шунингдек, Ливан пойтахтини денгиздан блокада қилиш режа қилинган. Исроил армиясининг захирадаги генерали Ицхак Брик режани танқид қилиб, Ливанга қарши амалиёт араблар ва Эрон иштирокидаги 6 босқичли ялпи урушга олиб келиши, бунинг ортидан Исроилнинг ўзи йўқ бўлиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирган. 

Маълумот учун, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми бошланганидан сўнг, “Ҳизбуллоҳ” босиб олинган ҳудудлар шимолидаги Исроил ҳарбий позицияларини нишонга ола бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Ливан жанубидаги Жоуя қишлоғига уюштирган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлганди. Улар орасида “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг юқори даражали дала қўмондони ҳам бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳужум Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made