“Ҳизбуллоҳ” Исроил базасига дронлар билан ҳужум қилди (видео)
Олам
−
14 Октябрь
7436Кеча, 13 октябрь куни Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи тунда Исроилдаги ҳарбий базага дронлар билан ҳужум қилди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Arabiya” хабар берди.
Маълум қилинишича, Биньямин шаҳридаги базага ҳужумда 70 дан ортиқ одам жароҳатланган, етти нафар аскарнинг аҳволи оғир. “Ҳизбуллоҳ” ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу Исроилнинг Ливан жануби ва Байрутдаги ҳужумларига жавоб тариқасида амалга оширилган. “Ҳизбуллоҳ” базага “дронлар тўдаси” ҳужум қилганини билдирган.
Таъкидланишича, дронлар ўнлаб аскарлар овқатланаётган ўқув базасининг ошхонасини нишонга олган. У ошхона томини тешиб ўтиб, аскарлар орасида портлаган. Дастлабки тергов маълумотларида “Ҳизбуллоҳ” Ўртаер денгизи томонидан иккита “Мирсад” русумли дрон учиргани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ливанда қуруқликдаги операциясини бошлаганидан бери камида 14 аскарини йўқотгани ва 100 дан ортиғи яралангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15