“Ҳизбуллоҳ” дронлари Исроил радар станциясига ҳужум қилди

Олам

image

“Ҳизбуллоҳ” учувчисиз ҳаво воситаларидан Хермон тоғидаги Исроил ҳарбий радар станциясига зарба берди. Бу ҳақда ҳаракат баёнот берди.

Айтилишича, Ливан жанубидан учирилган жанговар учувчисиз самолётлар “душман нишонига тегиб, уни қисман ўчириб қўйган”. Станция гумбази ва техник жиҳозлари шикастланган, объект ҳудудида ёнғинлар аниқланган. Ходимлар орасида қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Қайд этиш жоизки, охирги марта “Ҳизбуллоҳ” бу радарга 31 март куни ҳужум қилиб, бошқарув тизимига қисман зарар етказган.

Маълумотларга кўра, 7 июль куни тушдан кейин “Ҳизбуллоҳ” қўшинлари Лиман аҳоли пунктидаги Исроил ҳарбий лагерига “Катюша” ракеталаридан ўт очди ва у ерда кучли ёнғин содир бўлди. Юқори Жалиланинг аҳоли пунктлари, Кирят Шмона шаҳри ва Маргалиот, Маликия ва Менара аҳоли пунктларида кунига камида 10 марта ҳаво ҳужуми сиреналари эшитилади.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Исроилнинг Ливанга зарбаси оқибатида “Ҳизбуллоҳ”нинг яна бир юқори мартабали дала қўмондони Абу Али Носир ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made