“Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқатганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
11 Июнь
14008Ижтимоий тармоқларда “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, кеча, 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.Умирова, Н. Аманова ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2446-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимоий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. Қонунни билмаслик жазодан озод этмайди", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь