Ҳиндистондаги фестивалда 46 киши чўкиб кетди

Олам

image

Шарқий Ҳиндистоннинг Биҳар штатида болалар фаровонлиги учун ўтказилган уч кунлик фестиваль давомида камида 46 киши дарёга чўкиб кетиб, ҳалок бўлди. Вафот этганларнинг 37 нафари болалар ва 7 нафари аёллар. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳар йили ўтказиладиган “Живитпутрика Врат” фестивали, асосан шимолий Ҳиндистон ва Непалнинг айрим қисмларида нишонланади. Фестиваль мобайнида аёллар 24 соат рўза тутиб, болаларининг узоқ умр кўриши ва соғлиғи учун махсус дуолар ўқийди. Рўза тутиш пайтида оналар, баъзан болалари билан маҳаллий дарёлар ва ҳовузларга чўмилиш учун боради. Фестиваль давомида шимолий Ҳиндистон бўйлаб маҳаллий идоралар одатда полиция ходимларини жойлаштиради. Бироқ, жорий йилги байрамда Биҳар штатида қандай хавфсизлик чоралари кўрилгани номаълум.

Қайд этилишича, Ҳиндистонда диний фестиваллар мобайнида ҳалок бўлиш ҳолатлари кўп учрайди, лекин одамларнинг оммавий чўкиш ҳолати бундан мустасно. Маҳаллий полиция ходимига кўра, ўлимлар штат бўйлаб 15 та тумандаги турли дарёлар ва ҳовузларда қайд этилган. Хусусан, Аурангабад туманидаги икки қишлоқда саккиз нафар вояга етмаган бола чўкиб кетган. Маҳаллий аҳоли охирги кунларда доимий ёғингарчилик туфайли дарёлар ва ҳовузлардаги сув даражаси ошганини маълум қилган. Лекин фестивал иштирокчилари бунга эътибор бермаган ва болаларнинг оммавий чўкишига асосий сабаб шу экани айтилмоқда.

Биҳар штати расмийлари ҳар бир жабрланган оилага компенсация тўланишини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг турли минтақаларидаги бинолар, йўллар ва кўприкларнинг вайрон бўлиши, шунингдек, катта сув тошқини, кўчкилар ва вайронагарчиликлар олиб келган кучли ёмғир 30 кишининг умрига зомин бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон фестивал Биҳар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made