Ҳиндистонда селфига тушаётган 11 киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

3-саҳифа 4179
image

Ҳиндистонда 11 киши селфи қилаётган вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ҳиндистонда 11 киши XII асрга тегишли Форт Амер минораси устида селфи тушаётган вақтда чақмоқ уриб, ҳалок бўлган.  Ҳодиса юз берган вақтда минора усти ва деворида 27 киши бўлган. Баъзилар эса чақмоқ чаққан пайт ерга сакраган. 

Полиция ходимининг оммавий ахборот воситаларига хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ёшлар бўлган. Шунингдек, кеча, 11 июль Жаипурда жойлашган Рожистонда ҳам чақмоқ чақиши оқибатида 9 киши вафот этган. 

Хабарга кўра, Ҳиндистон Бош вазири Ашок Геҳлот ушбу ҳодиса оқибатида вафот этганларнинг оиласига 500 минг рупия (6700 доллар) миқдорида компенсация ажратган. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳар йили чақмоқ уриши оқибатида икки мингга яқин ҳинд ҳалок бўлади. 

Ҳиндистон метеорология бошқармасининг маълум қилишича, мамлакатда 1960 йиллардан ҳозиргача бўлган даврда чақмоқ уриши оқибатида ўлимлар сони икки баробарга кўпайган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 164
Рейтинг: 3.1
t
×