Ҳиндистонда иккита қирувчи самолёт ҳалокатга учради (видео)

Олам

image

Бугун, 28 январь куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий NDTV телеканали армиядаги ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

Нашр маълумотларига кўра, қирувчи самолётлардан бири – икки нафар учувчиси бўлган Россияда ишлаб чиқарилган Су-30, иккинчиси – кабинасида битта учувчи бўлган Франциянинг Mirage 2000 самолёти бўлган.

Қайд этилишича, учувчилардан бири ҳалок бўлган. Бир самолёт Мадхья-Прадеш штатининг Морена шаҳрида, иккинчиси Ражастан штатининг Бхаратпур шаҳридан 100 км узоқликда қулаган.

Маълумот учун, бу Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларида сўнгги пайтларда содир бўлган биринчи авиаҳалокат эмас. 2022 йил октябрь ойида Хитой билан чегарада жойлашган Аруначал-Прадеш штатида вертолёт қулаши оқибатида беш аскар ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Ҳиндистон самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг