Ҳиндистонда иккита қирувчи самолёт ҳалокатга учради (видео)
Олам
−
28 Январь 2023
9646Бугун, 28 январь куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий NDTV телеканали армиядаги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, қирувчи самолётлардан бири – икки нафар учувчиси бўлган Россияда ишлаб чиқарилган Су-30, иккинчиси – кабинасида битта учувчи бўлган Франциянинг Mirage 2000 самолёти бўлган.
Қайд этилишича, учувчилардан бири ҳалок бўлган. Бир самолёт Мадхья-Прадеш штатининг Морена шаҳрида, иккинчиси Ражастан штатининг Бхаратпур шаҳридан 100 км узоқликда қулаган.
Маълумот учун, бу Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларида сўнгги пайтларда содир бўлган биринчи авиаҳалокат эмас. 2022 йил октябрь ойида Хитой билан чегарада жойлашган Аруначал-Прадеш штатида вертолёт қулаши оқибатида беш аскар ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси