Ҳиндистонда 500 га яқин одам ишлаётган фабрика портлади
Олам
−
06 Июль 2020
5665Ҳиндистонда заводда портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, ушбу фабрикада камида 500 нафар одам ишлаган. Ҳодиса камида етти кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда ANI ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Портлаш Газиобод округидаги Модинагар шаҳрида содир бўлган. Яна тўрт киши жароҳат олди. Таъкидланганидек, дастлаб бинода ёнғин бошланган, шундан кейин портлаш содир бўлган.
Айни пайтда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Полиция фабрика эгасини қидирмоқда. Ўлганларни аниқлаш жараёни давом этмоқда.
Аввалроқ, Ҳиндистондаги иссиқлик электр станциясида қозон портлаши оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлгани ва 13 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси