Ҳиндистонда ИЭС портлади. Бу икки ой ичида иккинчиси

Олам

image

Ҳиндистондаги иссиқлик электр станциясида қозон портлади. Оқибатда, камида тўрт киши ҳалок бўлди ва 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 1 июль куни NDTV телеканали маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳодиса жанубий Тамилнад штатидаги Куддалор округида содир бўлган.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган.

"Қозон ишламади. Биз воқеани тергов қилмоқдамиз", деди электр станцияси вакили.

Бу сўнгги икки ой ичида ушбу электр станциядаги иккинчи портлашдир. Май ойида шунга ўхшаш воқеада саккиз ишчи ёниб кетган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг