Ҳиндистон Трампни ўзгача кутиб олди

Олам 8872
image

Бугун, 24 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп икки кунлик ташриф билан Ҳиндистонга келди. Бу ҳақида “Reuters” хабар бермоқда.   

Маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар раҳбари ва биринчи хоним йирик шаҳарлардан бири Аҳмадободда тўхташган. Уларга Америка делегация ҳамроҳлик қилмоқда. Трамп ва унинг рафиқаси шаҳарнинг стадионидаги митингда иштирок этиши, шунингдек, қатор расмий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган. 

Меҳмонларни аэропортда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кутиб олди. У Трампни қучоқлаб, "меҳмон бу — Худо" деб айтди. Шунингдек, сиёсатчилар атрофида ранг-баранг соябон кўтарган одамлар рақсга тушди ва мусиқачилар чиқиши ҳам бўлди.

Бу орада стадионга ўн минглаб аҳоли йиғилди. Улардан баъзилари Трампнинг картондан ясалган бошини ушлаб турарди. AҚШ Президенти келиши муносабати билан асосий йўллар тўсилган, дўконлар ёпилган ҳамда томлар ва балконларга полиция назорати ўрнатилган. Стадионга автобусда кетаётган мактаб ўқувчилари: "Биз Трампни яхши кўрамиз", дея қичқиришган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 432
Рейтинг: 3
t
×