Ҳиндистон ҳаво кучлари Покистон чегарасида жанговар шай ҳолатга келтирилди
Олам
−
05 Май 6803 2 дақиқа
Бугун, 5 май куни Ҳиндистон ҳаво кучлари Покистон билан чегарада юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда “Satya Hindi” телеканали хабар берди.
Телеканалга кўра, Ражастҳан ва Панжоб штатларидаги ҳаво базаларида жойлашган қирувчи самолёт экипажлари доимий учишга шай ҳолатда турибди. Зарурат туғилгудек бўлса, 300 километрдан ортиқ масофага учувчи SCALP қанотли ракеталар билан жиҳозланган Франциянинг Rafale самолётлари ҳам сафарбар этилиши мумкин.
“Бу чоралар 5 майга ўтар кечаси Покистон томонидан Кашмирдаги назорат чизиғи бўйлаб саккизта сектор бўйича уюштирилган отишмалар билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
Паҳалгамдаги теракт
22 апрель куни қуролланган шахслар Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатининг Паҳалгам туманида сайёҳларга қарата ўт очиб, 26 кишини ўлдирди. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Ҳужум ортидан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Саудия Арабистонига расмий ташрифини тўхтатиб, Нью-Деҳлига қайтди. Пойтахтга келгач, Моди вазиятни баҳолаш учун юқори мартабали амалдорлар билан хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳиндистон ҳукумати ҳужумда Покистондан келган одамларни айблади.
Ҳиндистон Ҳинд сувлари шартномасини тўхтатди, Нью-Деҳлида жойлашган покистонлик маслаҳатчилардан бир ҳафта ичида мамлакатни тарк этишни сўради ва Покистон фуқароларига берилган визани бекор қилди.
Покистон, ўз навбатида, айбловларни рад этди ва Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатик ходимлари сонини қисқартирди.
Покистон ҳукумати Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси ҳавзасидаги дарёлар оқимини тўхтатиш ёки бошқа йўналишга йўналтиришга бўлган ҳар қандай уриниши уруш ҳаракати сифатида баҳоланишини айтди. Шунингдек, мамлакат
Ҳиндистон билан барча савдо-сотиқни тўхтатди ва ҳаво ҳудудини ёпди.
Покистон ҳукумати, шунингдек, Ҳиндистон фуқароларига бериладиган барча визалар тўхтатилганини эълон қилди.
Ҳиндистон ҳукумати Покистон билан боғлиқ ҳар қандай товарларнинг импорти ва транзитига тўлиқ тақиқ жорий этди.
Live
Барчаси