Ҳеч қандай иш қилмаган одам хато ҳам қилмайди – Мирзиёев Рузвельтдан иқтибос келтирди
Жамият
−
20 Январь 2020
5578Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этаётгани ва нутқ сўзлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбари нутқи давомида мамлакатда ўтказилган сўнгги сайловларда ютуқлар билан бирга кўплаб камчиликлар ҳам бўлганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Тошкент шаҳрида явка у қадар юқори бўлмагани ва бу барча йирик шаҳарларга хос эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари ўтган парламентда бўлган 39 нафар депутат қайта сайланганини алоҳида эътироф этди.
"Соғ-саломат юриб, келгуси сайловларнинг якуни бўйича олдинги таркибдан 39 эмас, 89 нафар депутат сайлана ҳам рози бўлардим. Булар 5 йилда парламентаризм мактабини ўтиб, халқ ишончини оқлаган. Бунинг учун ҳар бир дақиқани бекор ўтказмаслик керак", дейди Мирзиёев.
Президент депутатлар халқ дарди билан яшаши кераклигини таъкидлаб ўтди. Шавкат Мирзиёев депутатларнинг юриш-туриши, гап-сўз ва муомаласи ҳам барчага ўрнак бўлиши кераклигига алоҳида урғу берди. Давлат раҳбари нутқи давомида Америка Қўшма Штатлари Президенти Теодор Рузвельтнинг сўзларидан иқтибос келтирди:
“Ҳеч қандай иш қилмаган одам хато ҳам қилмайди. Хато қилишдан қўрқмаслик керак, балки қайта хато қилишдан қўрқиш керак”.
Президент шундай деб, янги сайланган депутатларни одамлар билан фаолроқ мулоқотга киришишга чақирди.
LiveБарчаси