Кўпларга журналистлар ёқмайди, лекин менга ёқади – Президент

Жамият

image
Мажлис кун тартиби тасдиқланди north_east

Мажлис кун тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтаётган мажлисда нутқ сўзлаб, сайловларда фаол иштирок этгани учун халқаро ташкилотлар кузатувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимларига миннатдорлик билдирди. 

“Алоҳида айтмоқчиман, халқаро кузатувчилар, хорижий журналистлар, ўзимизнинг оммавий ахборот воситаларига, ўзимизнинг журналистларга самимий миннатдорлик билдираман. Мана, дебатлар вақтида фракциялар  ёки партия раҳбарлари қизғин саволларга жавоб беришга мажбур бўлишди. Битта нарсани билинглар, савол берган оммавий ахборот воситалари ҳам кечаги ОАВ эмас.  Улар ҳам ўз устида ишлаяпти. Уларнинг ҳам савияси ошяпти. Улар ҳам савол бериш учун ўзини қийнаб ёзади, ишлайди, қонунни ўқийди. Улар ҳар бир партия чиқарган ташаббуслар бўйича ўзининг тайёргарлигини кўрсатди. Шунинг учун халқаро кузатувчилар, хорижий журналистлар, ўзимизнинг журналистларга, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларига ўзимнинг  мен ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман”. 

Давлат раҳбарининг навбатдаги сўзлари тинимсиз қарсаклар сабаб бўлди. 

“Журналистлар кўпларга ёқмайди, лекин менга ёқади”, дейди давлат раҳбари. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг