Ҳеч қанақа ер алмашиш бўлмайди – Зеленский “ғалаба режаси” ҳақида
Олам
−
06 Октябрь
16313Украинада тинчликка фақат халқаро ҳуқуқ асосида ва суверенитет ёки ҳудудда ҳеч қандай савдоларга йўл қўймасдан эришилади. Бу ҳақда кеча, 5 октябрь куни мамлакат Президенти Владимир Зеленский халқига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди.
“Ғалаба режаси”да кўрсатилган ҳамма нарса бизнинг иттифоқчиларимиз учун ҳам қатъийдир. Мақсадимиз ҳам шу – Украинада ишончли тинчлик, узоқ муддатли хавфсизликни таъминлашдир. Бу фақат халқаро ҳуқуқ асосида ва суверенитет ёки ҳудудларда савдога изин берилмасдан амалга оширилади. Бу масала айнан тинчлик формуласида ҳам қайд этилган”, деган у.
Зеленский Украинага ҳақиқий, адолатли тинчлик, урушдан кафолатланган ҳимоя кераклигини эслатди. Унинг сўзларига кўра, бу фақат кучли позицияларда ва Украина халқи ҳамда ҳамкорлари чинакам бирлашгандагина рўёбга чиқиши мумкин.
“Биз айнан шу мақсадда ишлаяпмиз”, деди Президент.
Шу билан бирга, у кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган Рамштейн форматидаги учрашув Украина учун тарихий аҳамият касб этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Financial Times” газетаси Ғарб дипломатлари ва Украинадаги расмийлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий агрессиясини тўхтатиш учун Украина ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш схемаси бўлиши ҳақида бир фикрга келаётгани ҳақида ёзганди. Нашрга кўра, ҳудудларнинг бир қисмидан воз кечиш Украина ҳукумати ва уларнинг ғарбий иттифоқчилари Россия Федерациясининг 2014 йилдан бери эгаллаб олган ерлари устидан суверенитетини тан олишини англатмайди.
Нашрнинг аввалроқ эълон қилган маълумотларига кўра, АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйни тарк этишдан олдин Европага сўнгги сафари чоғида Украинанинг НАТОга кириши бўйича муҳим қарор қабул қилиши мумкин. Гап 12 октябрь куни бўлиб ўтадиган Рамштейн форматида Украина бўйича алоқа гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳақида кетмоқда.
НАТОнинг собиқ Бош котиби Йенс Столтенберг “Financial Times”га берган интервьюсида Россия Федерацияси томонидан бошланган уруш пайтида Украинанинг НАТОга кириши Шимолий Атлантика альянсини тўғридан тўғри уруш иштирокчисига айлантирмаслиги, чунки бу ҳолда хавфсизлик кафолатлари Россия Федерацияси томонидан босиб олинган ҳудудларга тааллуқли бўлмаслиги мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь