Ҳеч қачон Ўзбекистон “Лукойл”дан қарздор бўлмаган – Алишер Султонов
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
10054Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 ноябрь куни Энергетика вазири Алишер Султонов, вазир ўринбосарлари Шерзод Хўжаев, Беҳзод Норматов, “Ҳудуд газ таъминот” АЖ бошқарув раиси Баҳодир Эшмуродов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда мамлакатнинг энергетика соҳаси раҳбарлари Ўзбекистон “Лукойл” компаниясидан қарздор бўлиб қолгани ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирди.
“Асосий вазифамиз аҳолини ва иқтисодиётни газ билан таъминлаб бериш бўлгани учун ўзимизда истеъмол ошгани учун зарур бўлганда “Лукойл”дан керакли ҳажмда ички бозор учун сотиб олганмиз. “Лукойл”нинг иқтисодиёти бизнес моделига мўлжалланган бўлган. Шунга экспорт нархида сотиб олиниб, ички бозорга аҳолига 5-6 баравар арзонга сотилган. Шу орқали қарздорлик келиб чиққан. Бу “Лукойл” билан келишилган ҳолда гравфик асосида махсус ҳисоблардан қайтариб бориляпти”, деди Беҳзод Норматов.
Айни масала юзасидан вазир Алишер Султонов ҳам қўшимча қилиб, Ўзбекистон ҳеч қачон “Лукойл”дан қарздор бўлмаганини айтиб ўтди.
“Ҳеч қачон Ўзбекистон “Лукойл”дан қарздор бўлмаган. Ўз вақтида Ўзбекистоннинг “Лукойл”дан қарздорлиги тўғрисида нотўғри маълумот тарқалиб кетган. “Лукойл” ҳам Ўзбекистон мендан қарз деб эълон қилгани йўқ. У пайт “Ўзбекнефтегаз” қарз бўлган. “Ўзбекнефтгаз” учга бўлингандан кейин қарзни “Ўзтрансгаз” зиммасига олди, барча тўловлар жадвал бўйича кетяпти”, деди Султонов.
Беҳзод Норматовнинг таъкидлашича, шу кунга қадар, мамлакатни “Лукойл” лойиҳасидан даромади 4 млрд доллардан зиёд бўлган, Ўзбекистон газини сотиш ҳисобига “Лукойл” 1 млрд доллардан сал кўпроқ пул ишлаган. Шу қаторда, компания ўзи шу лойиҳага 7 млрд доллар маблағ киритиб, давлатдаги энг йирик инвесторлардан бири ҳисобланади
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь