“Ҳазилнинг таги жарима”. Бухорода видеолари сабаб вайнерга чора кўрилди 

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида вайнер суратга олинган видеоси сабаб жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, блогер йигит 2 апрель куни Бухоро шаҳрида гўёки севган қизига кутилмаган совға қилиш баҳонасида суратга олган видеолавҳасида бошқарувида бўлган KIA русумли автомашинаси билан оқимга қарши ҳаракатланиб, "паласа"ни босгани аниқланган. 

"Мазкур видеолавҳа унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойланган. Ҳолат вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, қоидабузар топилган. Автомашина эса жарима майдонига жойлаштирилган", дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вайнернинг ҳисобида 10 та бузилган қоидабузарлик ва тўланмаган жарималар мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг