Ҳажга қўйилган чекловлар бекор қилинди

Олам

image

Саудия Арабистони коронавирус пандемияси туфайли Ҳажга қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қиролликнинг Ҳаж ва умра ишлари вазири Тауфиқ Ал-Робия маълум қилди. 

“Ҳаж зиёратига борувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди”, дейди бошқарма бошлиғи. 

Вазирнинг сўзларига кўра, бутун дунёдан келган Ҳаж миссиялари яна бир бор Саудия Арабистонида хизмат кўрсатиш бўйича исталган ваколатли компания билан шартномалар тузиши мумкин. 

“Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда зиёратчиларнинг етиб келиш тартиб-таомилларини осонлаштириш учун NUSK платформасини ишга туширдик”, дея қўшимча қилди Ал-Робия. 

Саудия Арабистони расмийлари сўнгги уч йил ичида COVID-19 тарқалиши сабабли Ҳажга зиёратчилар сонини чеклаб қўйганди. 

Ҳаж – Маккага Ислом зиёратгоҳи – Каъбани зиёрат қилиш. Ҳаж Исломнинг беш арконидан биридир. Ҳар бир мусулмон ҳаётида камида бир марта, агар жисмоний саломатлиги ва моддий аҳволи имкон берса, ҳаж қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Саудия Арабистони аёлларга маҳрамсиз ҳаж қилишга рухсат берганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made