Ҳайдовчиларни сўккан туман ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари ишдан бўшатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори лейтенант Усмон Замонов томонидан ижтимоий тармоқлар орқали туман йўналишсиз такси ҳайдовчиларга нисбатан ҳақоратларга тўла аудиоёзув тарқалганди.

Тарқатилган аудио ёзув юзасидан 23 октябрь куни соат тахминан 21:30ларда Янгийўл шаҳрида жойлашган ЙҲХБ маъмурий биноси атрофига тахминан 100га яқин йўналишсиз такси ҳайдовчилари изоҳ берилишини сўраб йиғилишди.

Шунда Вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд, Янгийўл шаҳар ва туман ИИБ раҳбарлари йиғилганлар билан учрашиб, ЙҲХБ катта инспектори Усмон Замоновга нисбатан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилаётганлигини, барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура идораларига юборилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши тушунтирилганиб, уларни тарқатиб юборди.

Тошкент вилояти ИИББ томонидан олиб борилган батафсил текширув ишлари натижаларига кўра, Усмон Замонов дастлаб мазкур аудио ёзув унга тегишли эмаслигини Telegam ижтимоий тармоғидаги норасмий каналларда хабар қилган бўлса-да, текширув давомида аудиоёзув ҳақиқатдан ҳам ўзига тегишли эканлигини маълум қилди.

Шунингдек, Усмон Замонов ўзининг тушунтириш хатида жорий йилнинг 22 октябрь куни Telegram`даги “Водители Янгиюля” номли гуруҳда такси ҳайдовчилари томонидан ЙПХ ходимларини камситувчи постлар тарқатилганидан сўнг, уларга жавобан, ушбу ҳақоратли аудио ёзувни юборганлигини тан олган.

ЙПХ инспектори ушбу хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ўртасида ички ишлар органларига нисбатан салбий фикрлар келиб чиқишига ҳамда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлганлиги учун, вилоят ИИББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, ЙҲХБ катта инспектори лейтенант Усмон Замонов эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Ҳозирда прокуратура томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари жорий йилнинг 1 октябрь кунидан 23 октябрь кунига қадар, вилоят Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда “Лицениясиз йўловчи ташиш” фаолияти билан шуғулланаётган 56 нафар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириб, автоуловлар жарима майдончасига жойлаштирилган. Ўтказилган “Рейд” тадбирлари давомида лейтенант Усмон Замонов шахсан иштирок этганлиги аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХБ Янгийўл

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг