Ҳарбий хизматга борганлар 14 кунга карантинга олинади
Жамият
−
11 Июнь 2020
4539Фуқаролар ҳарбий хизмат жойларига борганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров маълум қилди.
Карантин вақтида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби қандай бўляпти? Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?
"Ҳарбий хизматга саралаб олинган фуқаролар 6-7 июнь кунлари коронавирусга таҳлил топширишди. Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9 июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.
Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг 3 та ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.
Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.
Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун ҳам жорий йилнинг 20 июнига қадар фуқароларимиз тиббий текширувдан ўтказилиб жўнатиш бошланади. Бунда сафарбарлик чақируви резервига март ойида чақириш кераклиги инобатга олиниб, аввало шу муддатгача 27 ёшни тўлдирганлар жўнатилади", дейди Баҳром Зулфиқоров.
Аввалроқ, олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳондан ўтиш тартиби маълум қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь