Ҳарбий ҳамкорлик: AҚШ Қуролли Кучлар делегацияси Самарқандга келди
Жамият
−
07 Апрель 2021
4670Aмерика Қуролли Кучлари Марказий Қўмондонлиги стратегия, режалаштириш ва сиёсат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бригада генерали Дюк Пирак бошчилигидаги делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашув давомида делегация аъзолари марказ фаолияти, техник ва тактик тайёргарлик, ахборот-коммуникация технологиялари, техникаларни таъмирлаш бўйича мавжуд ўқув хоналари билан яқиндан танишган. Якунда марказ бошлиғи A.Жабборов ва Дюк Пирак сержантлар тайёрлаш марказларида тажриба алмашиш ҳақида ўзаро келишиб олган. Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилган.
Маълумот учун, делегация Ўзбекистонга 2 апрель куни ташриф буюрганди. Aввалроқ Дюк Пирак бошчилигидаги меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов билан икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этганди.
Эслатиб ўтамиз, бу жорий йилнинг баҳоридаги иккинчи хорижий делегация ташрифи ҳисобланади. Аввалроқ, 23 март куни Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Яшар Гулер раҳбарлигидаги Туркия делегацияси Ўзбекистонда бўлганди.
Камола Адхамова
LiveБарчаси