“Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури жорий этилади
Спорт
−
25 Август 2025 5327 2 дақиқа
2025 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллаларда футбол майдонларини барпо этиш бўйича “Ҳар бир маҳаллада футбол майдони” дастури жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Унга кўра, ушбу дастур доирасида:
- маҳаллалардаги бўш турган давлат мулки объектлари (ер участкалари) – уларнинг бир қисмида футбол майдони барпо этиш ва камида 10 йил мобайнида унинг фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаслик шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
- электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига харид қилинган бўш турган давлат мулки объекти (ер участкаси)нинг қолган қисмидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
- электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган давлат мулки объектлари (ер участкалари) уч ой давомида сотилмаган тақдирда, уларнинг бошланғич баҳоси босқичма-босқич 10 фоиздан, лекин кўпи билан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ва сотиб олиш тўловларини уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан савдоларга чиқарилади.
Давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу қарор билан 2026 йил 1 мартдан бошлаб футбол ўйинларига чипталарни харид килиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилиши хабар қилинганди.
Live
Барчаси