Ҳамзат Чимаев чемпионлик жангида октагонга кўтариладиган бўлди
Спорт
−
14 Май
3295Ўрта вазн тоифаси UFC жангчиси доғистонлик Ҳамзат Чимаев дивизион чемпиони Дрикус Дю Плессига қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Чимаев ва Дю Плесси ўртасидаги тўқнашув 2025 йилнинг 16 августида бўлиб ўтадиган UFC 319 турнири марказий жангида ўтказилади.
Маълумот учун, Чимаев сўнгги жангини 2024 йил октябрь ойида Роберт Уиттакерга қарши ўтказиб, оғритиш услуби орқали ғалаба қозонган эди.
Дю Плесси эса 2025 йилнинг февраль ойида Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси