Ҳамзат Чимаев Чеченистонда “Йилнинг энг яхши спортчиси” бўлди (видео)
Спорт
−
20:03 267 1 дақиқа
Кеча, 22 декабрь куни Чеченистон Республикаси пойтахти Грознийда “Ondalla–2025” Миллий спорт мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда UFC ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Ҳамзат Чимаев “Йилнинг энг яхши спортчиси” деб топилди. Бу ҳақда Red Corner MMA нашри хабар берди.
Маросимда Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров, республика ҳукумати раиси Магомед Даудов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Аҳмад Қодиров ҳамда бошқа юқори лавозимли амалдорлар қатнашди.
Тадбирнинг асосий мукофоти “Йилнинг энг яхши спортчиси” унвони UFC жангчиси Ҳамзат Чимаевга топширилди. Мукофотни ғолибга шахсан Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров тақдим этди.
Бундан ташқари, эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Разамбек Жамалов Чеченистоннинг 2025 йилдаги “Спорт ифтихори” номинациясида ғолиб деб топилди.
Live
Барчаси