“Ҳаммаси унга боғлиқ”. Зеленский Байденни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ раҳбари Жо Байденни Украинани НАТОга ҳозироқ таклиф қилишга чақирди. Бу ҳақда Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Владимир Зеленский Украинанинг НАТОга қўшилиши ёки қўшилмаслиги Байденнинг қарорига боғлиқлиги ва Украина учун бу сигнални олиш жуда муҳимлигини қайд этган.

“Келажакда сиз ҳақиқатан ҳам иттифоқчиларга яқин бўлишингизни ҳис қилиш жуда муҳим”, дейди Зеленский.

Шунингдек, у АҚШ раҳбари НАТОдаги Украина келажагини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган. 

“Ҳозир НАТОга таклиф Украина аскарлари учун катта ёрдам бўлади”, дейди Зеленский.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Вильнюсда НАТО саммити бўлиб ўтади. Ушбу саммитда камида 15 давлат Киевнинг альянсга қўшилиши бўйича сиёсий қарорни қабул қилишга тайёрлиги маълум қилинганди. 

Шунингдек, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Ғарбни, жумладан, Европа Иттифоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ жипслаштирганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг