“Украина Европани ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ жипслаштирди” – Зеленский 

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Лондонда ўтказилаётган Украинани қайта тиклаш бўйича икки кунлик конференцияда Украина Ғарбни, жумладан, Европа Иттифоқини ҳар қачонгидан кўра кўпроқ жипслаштирганини айтди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди

Қайд этилишича, Украина раҳбари мазкур конференцияда видеоалоқа шаклида иштирок этиб, мингдан ортиқ бизнес вакиллари ҳамда Ташқи ишлар вазирларига мурожаат қилган. Зеленский Украина Ғарб учун  ўнлаб йиллар давомида яшил дунё ривожланиши ва хавфсизлигига восита бўла олишини таъкидлаган. 

Президентнинг сўзларига кўра, Украинани сақлаб қолиш учун кураш дунё бўйлаб озодлик ва хавфсизликни таъминлашнинг бир йўли саналади. Шунингдек, у тинч ва Россия аралашувидан ҳоли бўлган Украина ўнлаб йиллар давомида Европадаги иқтисодий, саноат ва технологик ўсишнинг энг йирик манбаси бўлиши мумкинлигини таъкидлаган. 

Ўз навбатида, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлишига ишончи комил эканини айтиб, мамлакат бунинг учун талаб этиладиган демократия, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва коррупцияга қарши кураш бўйича мажбуриятларини бажараётгани ҳақидаги ижобий ҳисоботни тақдим этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинанинг Европа Иттифоқига зудлик билан қўшилишига қарши чиққанди. Шунингдек, Италияда мамлакатнинг Иттифоққа қўшилиши масаласи муҳокама қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг