“Ҳамманинг шароити кўтармайди”. Карантинда қандай тадбиркорлар қатлами вужудга келди?
Интервью
−
29 Апрель 2020
11288Карантин натижасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари зарар кўрди. Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов пандемия пайтида иқтисодий ҳолат бўйича тадбиркорларнинг бир нечта қатлами ҳақида гапирди.
“Тадбиркорлар ичида ёрдамга муҳтож қатламга кўмак беришни хоҳлаганлари ўн минглаб бор. Булар тадбиркорларнинг биринчи қисми дейиш мумкин. Ўзбекистонда жами 630 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъекти бор. Булардан 19 фоизи фаолият юритмайди. Лекин бир йил олдин 30 фоиз эди. Биз буни 11 фоизга қисқартирдик. Айтмоқчиманки, ҳаракат бўляпти.
Тадбиркорларнинг иккинчи қатлами бўлиб, уларга ижарага берилган 3800 та давлат мулки бор. Улар 1 октябрга қадар ижара тўловларидан озод қилинди. Тадбиркорларнинг кўпчилиги солиқ, кредит ва лизинг тўловларини кечиктириб туришни сўрамоқда. Куни кеча бу бўйича ҳужжат қабул қилинди. Унда ҳаммаси келтирилган.
Учинчи қатлам тадбиркорлари – ўз ишчиларига иш жойларини сақлаб турибди. 15 мартдан карантин чоралари сабаб жамоат жойлари ёпилишни бошлаган бўлса, бир ҳафтадан бери очилиш бошланган.
Тўртинчи қатлам тадбиркорлар борки, улар, асосан, Тошкентда бўлса керак. Битта тадбиркор 2-3 та фирма, корхона очган. Улар биттасини амаллаб юргизиб, қўлидаги қолган учта фирмасига етарли шароити бўлмаётгандир. Улар ҳам ёрдам сўрамоқда”, дейди палата раиси.
LiveБарчаси