Ҳамма қийналяпти – Си Цзиньпин
Олам
−
15 Ноябрь 2022
15488Сиёсийлаштириш, озиқ-овқат ва энергиядан қурол сифатида фойдаланишга уринишларни қабул қилиб бўлмайди. Дунё давлатлари бунга қатъий қарши чиқиши керак. Бу ҳақда бугун, 15 ноябрь куни Балида бўлиб ўтган G20 саммитида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин сўз очди.
“Биз озиқ-овқат ва энергетика масалаларини сиёсийлаштириш ва қурол сифатида ишлатишга уринишларга кескин қарши туришимиз керак. Бир томонлама санкцияларни бекор қилиш, тегишли илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлаш керак”, дейди у.
Хитой раҳбари G20 давлатларини ривожланаётган мамлакатларга озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга чақирди.
“Ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги хавф-хатарлари тобора кучайиб бормоқда. G20 давлатлари бунга эътибор қаратиб, ишлаб чиқариш, сақлаш, молиялаштириш ва техник кўмак соҳасида зарур ёрдам кўрсатиши керак”, дейди у.
Шунингдек, у мафкуравий ва блокли қарама-қаршилик дунё учун зарарли эканлигини айтди.
“Биз битта глобал қишлоқда яшаймиз. Ва турли хавф ва таҳдидларга дуч келганимизда, биз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Мафкуравий чегараланиш, қарама-қарши иттифоқ ва блоклар сиёсатидаги ўйинлар дунёни бўлиб ташлаши ва инсониятнинг глобал тараққиёти ва ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин, холос”, дейди у.
Си Цзиньпинга кўра, жаҳон иқтисодиёти рецессия (иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг нисбатан мўътадил, критик бўлмаган пасайиши ёки иқтисодий ўсишнинг секинлашиши) хавфи остида.
“Биз янада барқарор глобал ривожланишга ёрдам беришимиз керак. Иқтисодий глобаллашув тескари шамолларга дуч келмоқда, жаҳон иқтисодиёти таназзул хавфига дуч келмоқда. Ҳамма қийналмоқда, биринчи навбатда ривожланаётган давлатлар жабр кўради”, дейди Хитой раҳбари.
У коронавирус пандемиясига қарши курашда халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни тиклаш учун шароит яратишга чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь