ҲАМАС вакиллари кутилмаган ташриф билан Москвага келди

Олам

image

ҲАМАСнинг сиёсий бюроси аъзоси Абу Марзук бошчилигидаги ҳаракат делегацияси эълон қилинмаган ташриф билан Москвага келди. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

ҲАМАС вакиллари айнан ким билан учрашиши номаълум. Бу ташриф ҳаракатнинг октябрь ойи бошида Исроил-Фаластин можаросидан кейинги биринчи ташриф бўлди.

Захарованинг сўзларига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багерий Кани ҳам ҳозир Москвада – у Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин билан учрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ҳаракат етакчиларидан бири Исмоил Хония Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиш учун Москвага келган эди.

Аввалроқ, Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос тез орада Москвага ташриф буюриб, Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб бориши ҳақида маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Фаластин ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made